БУГУН
Қўчқор НОРҚОБИЛ
БУГУН
Кичик ҳикоя
Кампир чой ичаяпти. Бир қўлида телефон.
Ўғил нонушта қилаяпти. Бир қўли банд — телефон.
Келин қозон ковлаяпти. У ҳам шу аҳволда.
Катта набира нарги хонада чангюткични ишлатаяпти. Телефон экранидан кўз узмайди. Паришон.
Юмшоқ ўриндиқда ялпайиб ўтириволган кичик набира қўлтелефон экранидан кўз узмайди. Ўйин ўйнаяпти.
Профессор ўз хонадони аҳлига боқиб қўрқиб кетди.
Бу оиладагиларнинг ҳаммасининг бир қўли йўқ эди.