Шеъриятга бахшида умр


    Адабиёт – халқнинг юраги. Дарҳақиқат, бу юракнинг ичида не-не буюк шоирлар, ёзувчилар, бетакрор шеърлар, достонлар, асарлар мужассам. Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильмда Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, давлат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов сиймоси гавдаланади. 
  “SPECTRE” киностудияси томонидан Шохруҳ Расулов режиссёрлигида суратга олинган ушбу фильм 30 дақиқага мўлжалланган. Фильм воқеалари Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида тасвирга олинган. Унинг даврийлиги Абдулла Ориповнинг туғилганлик қисмидан, то умрининг 60 ёшгача бўлган вақтни ўзи ичига олади. Фильмда Абдулла Орипов образи шоир Шодмонқул Салом томонидан гавдалантирилган. Унда шоирнинг ҳаёти бир умр адабиётга, шеъриятга бахшида эканлиги кўрсатиб берилган.
Зулайҳо Аҳмаджонова,
журналист.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот