Ортиқ Отажонов (1947-2019)


    Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Туркманистон халқ артисти - Ортиқ Отажонов - 1947 йил 30 январь куни Хоразмнинг Боғот туманида туғилган. Ўзбекистон (1991), Туркманистон ва Қорақалпоғистон (1993) халқ артисти. Урганч мусиқа билим юртини (рубоб синфи бўйича, 1967) ва Тошкент маданият институтини (1980) тугатган. Миллий ашулачилик  йўлларини К. Отаниёзов, шунингдек, А. Отажонов, М. Мирзаев, Г. Раҳимова, О.Иброҳимов ва С. Собировлардан ўрганган. Ўзбек давлат филармонияси, “Лазги” ансамблида хонанда(1968-81), “Лазги” ансамблининг бадиий раҳбари бўлиб ишлаган. Репертуаридан  Хоразм мумтоз ашулалари(Феруз I,II, савтлари билан ”Чапандози Сувора”, “Хоразм Дугоҳи” ва б.), куйини ўзи басталаган асарлар (“Зеболаниб келибсиз”, “Она диёрим”, “Хоразм фарзандиман”,”Орол дарди”, “Сени кулишларинг”, “Ибияй”, “Бошқача” ва б.), шунингдек, афғон, туркман, озарбайжон, рус, араб қўшиқлари ўрин олган. Ижролари 2 грампластинка, Ўзбекистон радиоси фонотекасига ёзилган. Ўзбекистон телевидениесида О.Отажонов ҳақида фильм-концерт яратилган. О. Отажонов Осиё, Европа, Америка, Австралия ва бошқа кўплаб мамлакатларда гастролда бўлган.
   2018 йилда "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган.
   Ортиқ Отажонов 2019 йил 17 май куни 72 ёшда вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот