Ғуломжон Ёқубов таваллуд топган кун


  Ғуломиддин Тошпўлатович Ёқубов (01.03.1950 й. Тошкент) - хонанда, Ўзбекистон (1987) ва Қорақалпоғистон (1991) халқ артисти. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1973). Жиззах мусиқали драма театрида (1973-1974), Ўзбек давлат филармонияси (1967-1968 ва 1974 йилдан)да яккахон хонанда. Кучли, жарангдор ва ёқимли овозга эга. Ижрочилик услуби эмоционал кўтаринки руҳи билан ажралиб туради. Репертуари муҳаббат, гўзаллик, Ватан мавзуидаги, шунингдек, рақсбоп қўшиқ ва ашулалардан иборат. Созанда ва бастакор А. Исмоилов билан ҳамкорликда яратган қўшиқлари оммавийлашган: «Зилола», «Сен ўзинг», «Қарайсан», «Ошиқнома» ва бошқалар. Репертуаридан турли халқлар (озарбайжон, эрон, турк, ҳинд, уйғур ва бошқалар) қўшиқлари, шунинғдек, «Сегоҳ», «Дугоҳ», «Гулузорим», «Феруз I-II » каби ўзбек мумтоз ашулалар ўрин олган. 1990- йиллардан бошлаб композитор А. Расулов билан ҳамкорликда замонавий эстрада қўшиқчилиги услубида ижод этмоқда: «Дилором», «Бегойим», «Қомат», «Кетолмайсан», «Элим деб», «Хуш келдинг, муборак сарварим Наврўз» ва бошқалар. Баъзи қўшиқлар куйларини Ёқубов Ғуломиддин ўзи яратган: «Муҳаббат», «Унутилмасин», «Мажнунтол», «Ўйласам», «Сенинг кулишларинг», «Парвардигор асрасин», «Бир қарасам» ва бошқалар. «Мажнунтол» грампластинкаси «Мелодия» грамёзув фирмасининг «Олтин диск» мукофотига сазовор бўлган (1985). «Дўстлик» (1996), «Эл-юрт ҳурмати» (1999) орденлари билан мукофотланган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот