Фахриддин Умаров (1926 - 2007)
Фахриддин Умаров (01. 09. 1924 – 08. 09. 2007)
Фахриддин Аслпўлат ўғли Умаров (1 Сентябрь 1926, Қибрай – 8 Сентябрь 2007) — ҳофиз, бастакор, шоир. Ўзбекистон халқ ҳофизи.
Илк мусиқа сабоқларини отасидан, сўнг ҳофизлик сирларини Асқар Убайдуллаев, Акмалхон ва Бобохон Сўфихоновлардан ўрганган.
Тошкент консерваториясида таълим олган (1950 — 53).
Ўзбекистон радио қўмитаси (1946 — 61), Ўзбек давлат филармонияси (1961 — 86)да яккахон хонанда. Репертуаридан, асосан, куйларни ўзи басталаган қўшиқ ва ашулалар — "Ишқингда зор ўлдим", "Найларам", "Жамолинг", "Сочининг савдоси тушди" (Бобур), "Онам дерман", "Қайдасан" (Машраб), "Ўзбегим" (Э.Воҳидов), "Эй, муҳаббат" (П. Мўмин), "Умр ўтмоқда" (Т. Сулаймон), шунингдек, мумтоз ("Чоргоҳ", "Баёт" каби) ва замонавий бастакорлар ашулалари ("Муножот" ва бошқалар) ўрин олган.
Ижролари Ўзбекистон радиоси фоножамғармасида сақланади ва 20 дан ортиқ грампластинкага ёзилган.