Олмахон Ҳайитова


     Ўзбек қўшиқчилик санъатининг атоқли намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти, хонанда - Олмахон Ҳайитова - 1940 йил 6 Март куни Хоразм вилоятининг Хонқа туманида туғилган. Ашула айтишни дастлаб Ў. Саидов, кейинчалик К. Отаниёзовдан ўрганган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1974). Ўзбек аёл санъаткорлари орасида биринчи бўлиб катта саҳнада тор чалиб, қўшиқ куйлаган.  Янгийўл театри (1958-59), "Хоразм" (ҳозирги "Лазги") ансамбли (1959 йилдан)да яккахон хонанда. "Ўзбекнаво" бирлашмасининг Хоразм вилояти бўлими раҳбари (1995 — 2003), Тошкент маданият институтида профессор (2003 йилдан). Олмахон Ҳайитова барча пардаларда жарангдор. кучли ва кенг диапазонли овоз соҳибаси бўлган. Репертуаридан оммабоп қўшиқлар, мумтоз ашулалар ("Феруз — 1", "Тошкент Ироғи" ва бошқалар), Хоразм халқ достон қўшиқлари ("Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам"дан "Озод қил", "Било-билмадим", "Хатингни" ва бошқалар), бастакор ва композиторлар асарлари (Ҳожиабдулазизнинг "Гулузорим", "Самарқанд Ушшоғи", К. Отаниёзовнинг "Найлайин", С. Ҳайитбойевнинг "Ўзбекистон гуллари" ва бошқалар), шунингдек, туркман, озарбайжон халқ қўшиқлари ўрин олган. Ижролари Ўзбекистон радиоси фонотекасига (жами 250 дан ортиқ), бир неча грампластинка ("Ўзбекистон гуллари", 1976 ва бошқалар) ва аудиокассетага ёзилган. Олмахон Ҳайитова ижодига бағишланган "Олмахон Ҳайитова куйлайди" телефильми ишланган (1982). 1993 йилда Ўзбекистон халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланган. Бир қатор мамлакатларда гастрольда бўлган. 

  Олмахон Ҳайитова 2014 йилнинг 1 Январь куни 73 ёшида вафот этган.


Манба: Википедия.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот