Гавҳар Матёқубовага табрик


    Ўзбекистон халқ артисти, “Шуҳрат”, "Олтин мерос" медаллари, "Меҳнат шуҳрати", «Эл-юрт ҳурмати» орденлари, 1- даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳибаси, балетмейстер, раққоса – Гавҳар Матёқубовани таваллуд топган куни муносабати билан муборакбод этамиз!
     Устоз санъаткорга соғлик, узоқ умр, энг эзгу истакларимизни тилаймиз!

     Маълумот: Гавҳар Матёқубова 1948 йилнинг 18 Октябрь куни Хоразмда таваллуд топган.
     Урганч шаҳридаги мусиқа билим юртини 1975 йил битириб, 1980 йили Тошкент университетини тугатган. 1962 – 75 йиллар Комилжон Отаниёзов раҳбарлигидаги Хоразм ашула ва рақс ансамбли, 1975 – 91 йиллар К. Отаниёзов номидаги Хоразм Давлат филармонияси раққосаси, 1991 – 98 йиллар Хоразм маданият бошқармаси қошидаги халқ ижодиёти бўлим бошлиғи, 1998 йилдан М. Турғунбоева номидаги “Ўзбекрақс” бирлашмасининг “Хоразм рақс” вилоят бўлими бош балетмейстери вазифаларида фаолият юритган. 
   Гавҳар Матёқубованинг рақслари шўх ва жўшқинлиги, ижро этилаётган рақс мазмунига алоҳида ёндашиши, енгил ва кескин ҳаракатлари, чиройли xироми билан ажралиб туради. “Оразибон”, “Гала Лайлим”, “Муxаммаси баёз”, “Лайло”, “Гулдаста”, “Зувоний”, “Низонгул”, “Лазги”, “Чашми сиё” (афғонча), “Силсила” тожикча, “Қуш депти” туркманча,”Канатари” ҳиндча, “Покистон гўзали” покистонча, “Шам ўйини” арабча сингари рақсларни ижро этган. “Орол фарёди” (3 бўлим), “Лазги афсонаси“, “Сумалак сайли”, “Оразибон” (3 бўлим), “Тошлар тилга кирганда”, “Қайроқ янграганда”, “Келин саломи”, “Жазава рақси”, “Алиқамбар”. ”Дарпанма” (3 бўлим), “ Муxаммаси ушоқ”, “Хива санами” каби рақсларни Мустақиллик, Наврўз байрамларида, Амир Темур, Авесто, Ал – Фарғоний, Бердақ юбилейларида ва бошқа тантаналарнинг барчасида Хоразм рақсларини саҳналаштирган.
    Гавҳар Матёқубова ҳақида “Жайхун қизи” (1990), “Қадрият” (2002 йил, 2 қисмли) фильмлари ишланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот