Телефон ҳақида латифа


 

    Дунё миқёсида ким очликка узоқ муддат чидаш бўйича мусобақа ўтказилибди. Ҳар бир миллат вакилини катта меҳмонхонадаги алоҳида хоналарга қулфлаб, олдиларига телефон қўйишибди ва очликка чидай олмаса, телефон қилишларини тайинлашибди. Охири ўзбек, ҳинд ва чукча қолибди. У ўзбек 40 кун рўза тутишга ва очликка чидагани учун 40-куни телефон қилиб, оч қолганини маълум қилибди. Ҳиндларнинг жўгиси эса икки ой чидабди. Аммо 2 ойдан ошибдики, чукча телефон қилмасмиш. Мабодо очликдан ўлиб нетиб қолмадимикан, деб хонани очиб, ичкарига киришса, чукча телефонга мўлтираб тикилганча: "Телефон, телефон, чукча оч қолди, бошқа чидолмайман", - деяётган эмиш.