Малика Аҳмедовага табрик
Ўзбекистон халқ артисти, раққоса - Малика Аҳмедовани таваллуд топган куни билан табриклаймиз. Малика Аҳмедовага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаcи.
Маълумот: Ўзбекистон халқ артисти - Малика Муҳамедовна Аҳмедова 1950 йилнинг 3 апрель куни Қозоғистон Республикаси, Чимкент вилоятидаги Сайрам қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ артисти (1984). Тошкент хореография билим юртининг мумтоз рақс бўлимини (1968), Тошкент давлат жаҳон тиллари институтини (1972) тугатган. Ижросидаги рақслар миллий бўёқларга бойлиги, шўхчанлиги, сержилва ва назокатлилиги билан ажралиб туради. Энг яхши рақслари: "Кўзим шаҳлога тушди", "Таманно", "Эй дилбари жонон", "Наманган тановари", "Мақом", "Муҳаббат", "Зарафшон маликаси", "Наргиз", "Хаёлим сенда" ва бошқалар. "Майсаранинг иши" (Сулаймон Юдаков), "Зебунисо" (С. Жалил) операларида балет партияларини ижро этган. Шунингдек, репертуаридан араб, афғон, испан, турк, эрон, ҳинд ва бошқа халқлар рақслари ўрин олган. Малика Аҳмедовага бағишлаб "Бу сеҳрли рақс дунёси" видеофильми суратга олинган. Кейинги йилларда балетмейстерлик қилмоқда. Англия, Австралия, АҚШ, Италия, Югославия, Япония каби мамлакатларда гастролда бўлган.
Нана ХАН фотоси.