Қалтис қадам


        Таниқли адиба, журналист - Мавлуда Иброҳимова - Нигина Ниёзнинг "Қалтис қадам" номли китоби нашрдан чиқди.
    Устозимизни янги китоб билан табриклаймиз! Китоб аслида анча илгари чоп этилиши керак эди. Аммо пандемия сабаб нашриётдан чиқариш ишлари анча кечикди. Китоб Нигина Ниёзнинг Волидаи муҳтарамасига бағишланган. 
     Бир тенглама ечимида хатога йўл қўйсангиз, қолган ҳамма жараёнларда хато кетади ва жавоб ҳеч қачон тўғри чиқмайди. Ҳаётда ҳам шундай. Бир бора янглишиб, бир умр хун тўлаймиз. Ёки аксинча, бири кам дунёнинг камини тўлдирмоққа, ямамоққа уриниб, яна янглишамиз. Нигина Ниёзнинг янги асари айнан шу ҳақда. Асар қаҳрамони ўтмишда қилинган хатони тузатишга уринади. Шундай қилсам, тақдирим ўзгаради, деб ўйлайди. У бунинг устидан чиқармикин ёки хато устига хато қилармикин?!
     Асар китобхонларнинг севимли асарига айланишига ишонамиз, зеро, Нигина Ниёзнинг ҳар бир асари катта қизиқиш билан ўқилади ва ўқувчи бошидан-оқ воқеалар ривожига қизиқиб, охири қандай якун топишига қизиқади.

     Маълумот: Мавлуда Иброҳимова - Нигина Ниёз (паспортда Ибрагимова Мовлюда Хусановна) Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган.
     ТошДУнинг «Журналистика» факультетини тамомлаган.
     1991 йили “Руҳсиз одамлар” илк фантастик тўплами минг нусхада босилиб чиққан.
   1995 йили “Қора қизнинг кўз ёшлари” номли мистик қиссаси илк марта Нигина Ниёз тахаллуси билан чоп этилган.
   1998 йилларда “Полвон қиз” (“Пахмоқ қизнинг бахти”) номли қиссаси “Шарқ юлдузи” журналида босилган.
     2011 йили “Арвоҳ жазман”, “Хотинимни мен ўлдирмадим”, “Аросатда қолган қиз” номли мистик қисса ва ҳикоялар тўплами чоп этилган.
     Нигина Ниёз “Сўнгги кун”, “Телепат ёхуд у дунёдан қайтган йигит”, “Севги шарпаси”, “Замонлар аро дарбадар” ва бошқа кўплаб китоблар муаллифи.
     У «Сирли олам» журналида бўлим муҳаррири, “7 Мўъжиза” газетасида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Ҳозирда “Бекажон” газетасида фаолият юритиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот