Мақсуд Юнусовнинг оила аъзоларига таъзия


   Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Давлат мукофоти лауреати, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, "Бобур", "Навоий" каби бир қатор катта видеофильмлар режиссёри, бетакрор инсон - Мақсуд Юнусов бугун 90 ёшида вафот этди.
   Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси номидан чуқур таъзия билдирамиз.
  Бир суҳбатимизда икки оғизгина айтган фикрлари ёдимда. "Шунча ижод қилдик, лекин кўнгил тўлмади", - деган эди. У киши билан сўнгги маротаба 19 кун олдин - баҳорнинг илк кунида уйларида кўришган эдим. Охиратлари обод бўлсин.
Юлдуз Файзий - тележурналист.