Гулруҳ Ёрматовага табрик!
"Ҳуқуқ ва истеъмолчи" газетасининг Бош муҳаррири, "Ўзбекистон" радиосининг катта муҳаррири – Гулруҳ Ёрматовани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
Гулруҳ Ёрматовага энг аввало, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Барча орзулари рўёбга ошсин. Фарзандларининг камолини кўриб юриш насиб қилсин!
Гулруҳга дунёдаги жамики энг юксак истакларни тилаймиз!
Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Гулруҳ Ёрматова – 31 Декабрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган.
1998 йилда Қарши Давлат Университетининг «Филология» факультетини тугатган. Маълумоти олий.
12 ёшидан ҳикоя, шеър ва очерклар ёзган. Бир неча киносценарийлар, хусусан, режиссёр Талъат Мансуров суратга олган "Куёвмисан, куёв" комедиясининг муаллифи. "Адолат кучи", "Посбон", "Ҳордиқ", "Сабо", "Садо", "Бекажон" газеталари ва "Жаноб" журналида турли вазифаларда фаолият юритиб келган.