"Янгиликлар" бўлими муҳаррири


 

  

    Мавлудахон Аҳмедова (Сафарова) 1986 йил Тошкент театр ва рассомлик саньати институтининг кундузги бўлимидаги Драма ва кино актёри факультетини битирган.
      1987-1988 Москвада Бутуниттифоқ телерадио ходимлари малака ошириш институтини тамомлаган.
     Учинчи олий маълумотни Низомий номидаги педагогика институтининг филология факультетида сиртқи бўлимда ўқиб олишга муваффақ бўлган.
     Мавлудахон Аҳмедова 3 курс пайтида-ёқ, 1984 йили телевидение орқали сухандон сифатида халқимизга танилган. 25 йил ахборотни жонли ўқиган. "Россия 1" ва "Орт" телеканалларида диктор сифатида эфирга чиққан биринчи ўзбек диктори!

     Айни вақтда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг "Маҳалла" телеканалида муҳаррир. "Саодатли умр", "Бир осмон остида" кўрсатувлари муаллифи, кўплаб фильм ва  сериалларда турли ролларни ижро этиш баробарида, сухандон, шунингдек, телебошловчи, актриса, тўй ва тадбирлар бошловчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.