ТЕЛЕВИДЕНИЕДАГИ НОҲАҚЛИКЛАРГА НАЗАР


   Олий тоифали сухандон, актриса - Мавлудахон Аҳмедова интернет ижтимоий тармоқларидаги фаоллиги, телевидениедаги айрим дикторларга ойнаи жаҳондаги раҳбарларнинг муносабати, нега дикторлар ва тележурналистларнинг аксарияти давлат телевидениесидан эмас, кўпинча хусусий телеканаллардан паноҳ топишмоқда? Кўп йиллар меҳнат қилиб, қадрсизликдан қадрига ачинган телевидение ходимлари, таниш-билишчилик, маҳаллийчилик ҳолатлари борасида очиқча гапирди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти - Ёдгор Саъдиевдан Мавлудахон Аҳмедова олган интервью нега кўрсатувдан олиб ташланганди ва алал-оқибат эфирга кетишига ким сабабчи бўлгани кабилар ҳақида ҳам билиб оласиз.
  Мавлудахон тўйларда бошловчилик қиладими? Устозлари, китоб ёзиш нияти борлиги, кинодаги илк роли, ижтимоий тармоқлардаги ғаламис, ичиқора, салбий изоҳлар ёзиб ҳузурланадиган тубан кимсаларга бўлган муносабати, ўзбек фильм ва сериалларидаги қолипга айланиб қолган образларга эътирозини билдирди.
  Мавлудахоннинг ажримларга салбий муносабати, болаликда отаси нима сабабдан оиласини тарк этгани, отасининг вафотидан сўнг ўгай синглиси мерос талашиб, кўтарган жанжаллари, онаси ҳақидаги хотиралари, короновирус сабабли вафот этган таниқли санъаткорлар билан боғлиқ воқеалар борасида гапириб ўтди.

Музаффар Муҳаммадназар - журналист.
2020 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот