Феруза Орипова


   Феруза Орипова Раимжоновна Андижон вилоятида туғилган. 1998 йилда Ўзбекистон Миллий Университетининг "Журналистика" факультетини тамомлаган.   

   “Туркистон” газетаси мухбири, “Тараққиёт” Телерадиокомпанияси бош муҳаррири, Андижон Ёшлар Телерадиокомпанияси мухаррири, "Андижоннома" газетаси махсус мухбири, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати ходими, “Илм-фан, таълим, маданият, диний-маърифат ва хотин-қизларнинг маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими” етакчи мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти темир йўл ташкилоти ташкилий ривожланиш бўлими мутахассиси, бўлим бошлиғи, ижрочи директор, Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлими етакчи мутахассиси, Республика Маънавият ва маърифат маркази таълим-тарбия муассасалари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида маънавий-маърифий ишлар бўлими бош мутахассиси вазифаларида ишлаган. 2022-2023 йиллар "Саодат" журналининг масъул котиби лавозимида фаолият юритиб келган. 
     “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 25 йил” кўкрак нишони билан тақдирланган. 2008 йилда Журналист аёллар ўртасида ўтказилган Атиргул танлови республика босқичи ғолиби бўлган. 2022 йил "Конституциянинг 30 йиллиги" кўкрак нишони билан мукофотланган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот