МУЗАФФАР БУ — МУЗАФФАРДА!
“Кўнгил кўчалари” газетаси таҳририятига узун бўйли, туриши ҳинд актёрларини ҳам лол қолдирадиган, сочлари ўзига ярашган, хушрўйгина йигит кириб келди. Уни ҳамкасбимиз: Музаффар Муҳаммадназар, дея таништирди. “Исмлар хосияти” номли китобда Музаффар исмининг маъноси ғолиб экан. Исми жисмига мос бу йигит кўп вақт ўтмай бизнинг кўнглимизнинг ғолиби бўлди.
Бу йигит бир пасда бизлар билан апоқ-чапоқ бўлиб кетди. Кўнгли тоза, доим ҳаммага яхшиликларни соғинувчи бу Музаффарни тез-тез кўрадиган бўлдик. У доимо барчага эътиборли эди. Сайт очганида биринчи бўлиб мени ишга таклиф қилган.
Музаффар қилган меҳнатларимни доимо тақдирлаган, рағбатлантирган. Байрамларда "Фахрий ёрлиқ"лар билан хўп сийлаган.
Бугунги кунда Музаффар ҳам сайтини ҳам ижодий ишларини баравар олиб бораяпти. Чумолидек тиним билмасдан ишлайди. Мухлисларни янгиликлар ва долзарб мавзудаги қизиқарли мақолалар билан хабардор қилиб турибди.
Турмуш ўртоғи Нозима ҳам худди узукка кўз қўйгандай. Хушмуомала, оқила, пазанда аёл. Уч фарзандни вояга етказишаяпти. Илоҳим фарзандларини камолини кўриб юришсин.
Авваламбор шукроналик кунингиз муборак бўлсин! Нозима билан ҳожи ота ҳожи она бўлиб юриш насиб этсин! Фарзандларингизни роҳатини кўринг. Меҳнатларингизни ҳам роҳатини кўриш насиб этсин!
Музаффарга бошқача таъриф беролмадим. Музаффар бу — МУЗАФФАРДА!
Хонбиби ҲИММАТ қизи, журналист.