Туғилган кун муборак, Музаффар!
Бу йигит ёшлигидаги мана шу қиёфаси билан киноюлдуз бўлиб кетиши мумкин эди, агар истаса. Лекин у юлдуз бўламан деганларга беминнат елкасини тутиб берувчи бўлди.
Ҳеч кимни раъйини қайтарганини, илтимосига йўқ деганини эслолмайман. У санъатга, санъаткорларга дўст бўла олди. Бўлганда ҳам оқибатли, садоқатли…
Музаффарни онасига бўлган меҳрини, онаси ўтгандан кейин қайғусини кўриб, ҳар бир уни яқиндан таниган аёл борки, "ўғлим шундай меҳрли бўлсин" - деб орзу-ҳавас қилгани рост. Оналари Малоҳат опани ҳам кейинроқ, у орқали танидим ва бугун бемалол айта оламанки, "ҳақиқатдан ҳам бола онаси генида бўлган барча хусусиятларни олар экан". Буни Музаффар мисолида кўриб турибман. Эътиборлилик, бошқанинг муаммосига бефарқ бўла олмаслик, оқибат ва олий даражадаги зиёлилик. Буларнинг барчаси Малоҳат опадан Музаффарга мерос. Натижа эса кутилгандан аъло - адабиёт, санъат ва медиа аҳли ўта зиёли, касбига садоқатли, оқибатли бир интернет журналист дўстга эга бўлиб турибди.
Бугун Музаффаржонни туғилган куни. Унинг неча ёшдалиги у қадар аҳамиятли эмас. Эркак учун муҳими - у шу ёшгача нималар қилиб улгургани-ю, яна қанча ўйлаб, режалаштириб, мақсад қилган орзу ва режаларининг борлиги. Тилагим: у нимани мақсад қилган бўлмасин, ҳаёт ўшаларни амалга ошириш учун доим соғлиқ, омад ва имконият берсин.
Музаффар, туғилган кунингиз муборак бўлсин! Сиз кимни туғилган куни бўлса катта-катта табриклар қўйиб, ўша инсонларнинг сурати ва маълумотлар бериб табриклайсиз. Сизга билдираётган тилакларим самимий! Умрингиз узоқ ва сермазмун бўлсин! Бир умр муҳаббат, оқибат, садоқат, омадга чўмилиб яшанг!
Шоҳира ҲАМРО - тележурналист.