Музаффар ўғлимга
Музаффар ўғлим!
Неча ёшга кирса-да, қандай кайфият, қайси замонларда яшаса-да, менинг кўз олдимда муҳрланиб қолган ҳайратли, ғайратли, меҳр-оқибатли шогирд ўғлим!
Раҳматли онасига бўлган соғинч тафтини зора боссам, боқийга эрта риҳлат қилган отасининг фироқини уч ўғлонларини мақтаб, зора унуттирсам дейман...
Қадрдоним Музаффар! Исмингиз жисмингизга муносиб ҳамиша ғалабалар нашъидасини суринг, узоқ ва соғлом яшанг.
Музаффар ҳаёт кечиринг!
Умида АБДУАЗИМОВА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира.