Дўстимга табрик
Музаффарни таниганимга анча бўлди. Улар билан танишимизга Онажонлари - Малоҳат опа сабабчи бўлганлар. Менинг шеъриятимнинг чин мухлисаси эдилар Музаффарни дунёга келтирган аёл! Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин опамизни! Ўта назокатли, дилбар, ширин сўз инсон эдилар! Шундай инсоннинг фарзанди қандай бўлишини энди сиз тассаввур қилаверинг!
Дўстларимиз Музаффар ҳақида кўп илиқ фикрлар билдиришибди. Ва улар 100% ҳақдирлар. Чиндан ҳам бугун туғилган кунини нишонлаётган дўстимиз ҳаммага бирдек эътиборли, қачон бўлмасин, бирон ишингиз тушганда жон дили билан қўлидан келган ҳамма ишни беғараз бажарадиган, бу дунёда жуда камайиб кетаётган инсонлардан биридир!
МУЗАФФАР! ДЎСТИМ! ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! БУГУН ЭНГ ГЎЗАЛ ТИЛАКЛАРНИНГ ҲАММАСИ СИЗГА!
Малика ТАВФИҚ - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира.