Шаҳноза Ғаниевага табрик
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Фарғона вилоят Кенгаши раиси ҳамда Фарғона шаҳар “Ибратли Бекам” ўқув маркази, “Роза-ал” хусусий корхонаси раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳибаси - Шаҳноза Маъмуровна Ғаниевани таваллуд топган куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз! Шаҳноза Ғаниевага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаб қоламиз!!!
Маълумот: Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Фарғона вилояти Кенгаши раиси ҳамда Фарғона шаҳридаги “Ибратли бекам” ўқув маркази, “Роза-ал” хусусий корхонаси раҳбари Ғаниева Шахноза Маъмировна тадбиркорлик соҳасида 20 йилдан буён самарали меҳнат қилиб келмоқда.
Ҳусусан, хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, ёш қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш шунингдек, уларни жамиятда ўз ўринларини топишига кўмаклашиш мақсадида, 2005 йилда Фарғона шаҳрида “Ибратли бекам” ўқув марказига асос солиб, 30 дан ортиқ йўналишда касб-ҳунар сирларини ўргатишни йўлга қўйган.
Унинг ташаббуси ва раҳбарлиги остида 2005 йилдан бугунги кунга қадар Фарғона шаҳар “Ибратли бекам” ўқув марказида тажрибали мутахассислар томонидан 56000 дан зиёд хотин-қизларга касб-ҳунар сирлари ўргатилиб, уларни иш билан таъминланишида, тадбиркорлик ишларини йўлга қўйилишида амалий ёрдам кўрсатилишига эришилди.
Шаҳноза Ғаниева ташаббускор тадбиркор аёл сифатида хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, 2008 йилда “Роза-ал” хусусий корхонасини ташкил этиб, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тикувчилик, тўқувчилик ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларини йўлга қўйди ва 20 дан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Шаҳноза Ғаниева 2014 йилда Фарғона шаҳар “Рухсор” телеканали орқали “Бекажон” рукни остида туркум кўрсатувларни ташкил этиб, аёлларни ташаббускорликка, меҳнатсеварликка, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга тарғиб этиб келган.
Шаҳноза Ғаниева 2017 йилда Фарғона шаҳар “Ибратли Бекам” ўқув маркази раҳбари сифатида Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган “Йил аёли-2017” миллий кўрик-танловининг “Гран-при” соҳибига айланди. 2017 ва 2018 йилларда эса, ушбу кўрик-танловнинг вилоят босқичида “Энг яхши тадбиркор аёл” номинацияси ғолибига бўлди.
Шаҳнозахон томонидан хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида 2018 йилда 5 қаватли “Аристократ” хизмат кўрсатиш комплекси қуриб битказилди. Мажмуада аёллар саломатлик ва гўзаллик маркази, ресторан хизмати ташкил этилди, қандолат ва тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш кенгайтирилиб, хизмат кўрсатиш турлари 10 тага етказилди ҳамда 40 нафар хотин-қизлар янги иш ўринларига эга бўлишди.
Бундан ташқари, 2019 йилда республика Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Хитой Халқ Республикасида аёллар ва болалар барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлашга бағишланган халқаро семинарда иштирок этиб, “AIBO” Халқаро бизнес академиясининг сертификати билан тақдирланган. У мамлакатимизда ўтказилган халқаро фестиваллар ва кўрик-танловларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Шаҳноза республика миқёсида ўтказилиб келинаётган “Ташаббус” танловида мунтазам равишда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган. Жумладан, “Ташаббус-2017” кўрик-танловининг Фарғона шаҳар босқичида 2-ўрин, “Ташаббус-2019” кўрик-танловининг Фарғона вилояти босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаб, республика босқичида “Энг яхши тадбиркор аёл” номинациясини қўлга киритган.
2020 йил пандемия даврида ҳам Шаҳнозахон ўзининг шижоати, ғайрати, меҳру-саховатлилиги билан жуда кўп оилаларга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ўзининг беғараз ёрдамини кўрсатиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги Фармонига биноан таъсис этилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан таъсис этилган “Партия ишларига қўшган ҳиссаси учун” эсдалик нишони билан тақдирланган. 2020 йил декабрь ойида БМТ тараққиёт дастурининг “Интергациялашган ҳолда бизнесни қўллаб-қувватлаш ” дастури доирасида Сертификат соҳибасига эга бўлган.
2021 йил Олий Мажлис Сенати томонидан ўтказилган кўрик танловда “Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти” номинацияси бўйича 1 даражали Диплом билан тақдирланган. Бундан ташқари, Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ўтказилган “Энг намунали иш берувчи аёл” танловининг вилоят босқичида 1 ўрин соҳибасига айланиб, 30 миллион сўм пул мукофотига сазовор бўлган. Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан жамиятимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдаги алоҳида иштироки, вилоят ижтимоий ҳаётидаги самарали фаолияти ва маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссасини эътироф этган ҳолда “Гендер тенглик фаоли” миллий кўрик-танловининг “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти” номинацияси бўйича I даражали дипломи билан тақдирланган.
2021 йилдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”даги 1000 га яқин хотин-қизлар ва ёшларни “Ибратли бекам” ўқув марказида касб-ҳунарга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилишига ҳисса қўшган. 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг “Раҳбар аёллар мактаби” курсини муваффақиятли тамомлаб, Сертификатга эга бўлган.
Шаҳноза Ғаниева Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 мартдаги Фармонига биноан “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.
У 2015 йилдан жамоатчилик асосида Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона шаҳар Кенгаши қошидаги “Аёллар қаноти” раиси сифатида фаолият юритиб келган. У ўзининг билими, профессионал маҳорати билан партиянинг “Аёллар қаноти” фаоллари орасида ажралиб турган. 2023 йилнинг март ойида эса, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси лавозимига сайланган.
Шаҳнозахон намунали оила бекаси, 3 нафар фарзанднинг онаси.