Зардияна Иззатуллаевага табрик


    Актриса ва хонанда - Зардияна Иззатуллаевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз! 
    Зардиянага мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва ижодий ютуқлар тилаймиз!

    Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

    Маълумот: Зардияна Иззатуллаева 1996 йилнинг 3 май куни Қозоғистон Республикасидаги Чимкент шаҳрида таваллуд топган.
    Маълумоти олий.
   2017 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини  битирган. Зардияна Иззатуллаева талабалик йилларидан-оқ бир қанча танловлар ғолибаси бўлган. Мақом йўналиши бўйича "Ниҳол" кўрик танловининг вилоят босқичида 1-ўрин, “Ягонасан муқаддас Ватаним” кўрик танловида 3-ўринни қўлга киритган. Шунингдек, 2017 йилда Жиззах шаҳрида ўтказилган Шароф Рашидовнинг 100 йиллиги муносабати билан Ш. Рашидов асари асосида саҳналаштирилган “Кашмир қўшиғи” спектаклида бош рольни муваффақиятли равишда ижро этган. 
    2018-2021 йилгача Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида ишлаган.
   У театрдаги қисқа фаолияти давомида “Дилдаги доғ”да Зара, “Олифта”да пахтакор қиз, “Биз соғинган қўшиқлар"да Нодирабегим, Офоқой каби ролларни ижро этган. Шунингдек, хонандалик баробарида миллий сериалларда ҳам турли ролларни ижро этиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот