Сурайё Юсуповага табрик
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг истеъдодли акстрисаси - Сурайё Юсуповани таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Сурайёга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик ва ижодий ютуқлар тилаймиз!
Маълумот: Сурайё Ботировна Юсупова 2 август 1989 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида таваллуд топган.
Маълумоти олий. 2011 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатган.
2018 йилдан буён Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театрида ишлайди. Сурайё Юсупова театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб келмоқда. У “Олифта”да Рухсора, “Қайчи қудалар”да Жанна, “Совчига эр топилди” Сона, “Уйғониш”да Гуландон, “Биз соғинган қўшиқлар”да Машраб дуэти ва Офоқой ариясида, “Дилдаги доғ”да Самира, “Тоҳир ва Зуҳра”да канизак, “Сарвқомат дилбарим”да Сурайё, “Ялмоғизнинг найранги”да Қуён каби образларни ижро этган.
Сурайё шунингдек, телеэкранлар орқали “Оталар сўзи –ақлнинг кўзи”, “Зиё” студияси, “Уйдаги гап” дастурларида самарали ижод этиб келмоқда.