Янги йил табриги


 

     Муҳтарам дўстлар! Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. Ҳадемай, кўз очиб юмгунча янги - 2018 йил кириб келади. Барчангиз ардоқлаган, таниган ижодкору санъаткорлардан янги йил табригини ҳозирдан қўйиб боришни лозим топдик. Ўша куни барчасини эълон қилишга улгурмай қолишимизни инобатга олган ҳолда бугундан эълон қилиб борамиз.

 

ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

 

    Ассалому алайкум мен учун қадри баланд қадрдонларим!
     Сизларни кун сайин яқинлашиб келаётган янги йил 2018- йил байрами билан чин дилдан муборакбод этаман. Янги йил Худо хоҳласа барчамизга омадли, бахтли келсин. 2018- йил «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили», деб эьлон қилинди. Мана, ёшларимизга тилагим гўзал, тинч юртимизни асраш уларнинг қўлида. Юртимиз байроғини баланд кўтаришсин. Келажагимиз бўлмиш ёшларимиз солиҳ ва солиҳа фарзандлар бўлишсин. Азизлар, барчангизни дастурхонингиз тўкин, умрингиз узун бўлсин. Қалбингизда неки ширин орзулар бўлса, янги йилимизда ўша орзуларингиз ушалсин. Muzaffar.uz сайтининг ижодкорларига ва мусофир юртдошларимизга ҳам соғлик ва омад ёр булсин. Барча эзгу тилакларим сизларга!!!.
Сизларни яхши кўргувчи шоира - КОМИЛА ҲИЛОЛ.