Фантаст адиб - Жюль Верн таваллуд топган кун


  Жюль Верн (1828.8.2, Нант — 1905.24.3, Амьен) — француз ёзувчиси. Илмий-фантастик роман жанри асосчиларидан бири. Ижодини 1849 йилдан кичик пьесалар ёзиш билан бошлаган. 1863 йил биринчи романи — «Ҳаво шарида беш ҳафта» нашр қилинган. Верн «Ер марказига саёҳат» (1864), «Ердан Ойга» (1865), «Ой атрофида» (1869), «Капитан Грант болалари» (1867-68), «20000 льё сув остида» (1869-70), «Ўн беш ёшли капитан» (1878), «Сузиб юрувчи орол» (1895) каби 65 дан зиёд илмий-фантастик, саргузашт ва ижтимоий-танқидий роман, қисса ва ҳикоялар муаллифи. Ўрта Осиёда ҳеч қачон бўлмаган Верн «Клодиус Бомбарнак» романида унинг тарихини, географик ўрни ва иқлимини, маҳаллий халқларнинг урф-одатларини ҳақиқатга яқин қилиб тасвирлайди. Асар қаҳрамони тилидан Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарлари тасвирига тўхталади, Бухорони «Туркистон Рими» дея таърифлайди, Самарқанднинг тарихий обидаларини, кўча ва маҳаллаларини, боғу роғларини, одамларини тавсифлайди. Верннинг «Сирли орол» (1941), «Капитан Грант болалари» (1957), «Антифер тоғанинг ажойиб ва ғаройиб саргузаштлари» (1969), «20000 льё сув остида» (1973) ва бошқа асарлари ўзбек тилида нашр қилинган. Верннинг асарлари асосида (масалан, «Ўн беш ёшли капитан», «Капитан Грант болалари» ва б.) кинофильмлар яратилган, улар ўзбек тилига дубляж қилинган. Ойнинг орқа томонидаги бир кратер Верн номи билан аталган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси т. 2.-Т., 2001 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот