ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЙСИ ФАСЛДА ТУҒИЛГАН?


 

Олимлар кўп нарса инсон туғилган фаслга боғлиқ, деган фикрни илгари суришаяпти.
ҚИШКИ БОЛАЛАР
 

   Чапақайларнинг аксарияти айнан совуқ - декабрь, январь ва февраль ойларида дунёга келар экан. Қишки болалар одатда юрак-қон-томир касаллиги билан хасталанишга мойил бўлади. Қишда туғилган аёлларда холестерин даражаси жуда юқори бўлади, “қишки” қизларнинг ота-оналар уларнинг овқатланишига катта эътибор қаратишлари лозим.
  Психологлар нуқтаи назарида қишда омадли, интилувчан, истеъдодли ва иродали шахслар туғилади. Бу инсонлар ишлашни билади, ўз ҳаракатларига интилувчан бўлади, уларни йўлдан қайтариш осон эмас, шу сабабдан улар юқори натижаларга эришади. Шу билан бирга ўзини севадиган, қайсар “қишки” болалар болалигиданоқ арзимаган нарсани деб та-онаси билан баҳслашади, ўз хатоларини тан олмайди, доим биринчи бўлиш истаги бўлгани сабабли тенгдошларининг даврасида ўз ўрнини топиши осон бўлмайди. Улар ўз жуфтларини ҳам кеч топишади.
 

БАҲОРГИ БОЛАЛАР 

   Баҳорги болалар жисмонан нозик бўлади, шамоллашлар, аллергияларга мойил бўлади, уларни чақалоқлигидан чиниқтириш лозим. Фарзандингизнинг атроф-муҳитига эътибор қилинг. Психологларнинг нуқтаи назарида баҳорда туғилган болалар журъатсиз, кўнгли бўш, тез алданувчан бўлишади. Айнан «баҳорги» болалар жуда эгилувчан, эҳтиёткор бўлишади. Улар сухбатдошини жуда диққат билан эшитади. Кўп масалаларда улар тўғри фикрга эга бўлади, аммо доим ҳам айтмайди, айниқса бирор даврада, улар баҳслашишни хуш кўрмайди, лидерликдан бош тортишади. Бундай болаларнинг ота-онасига юклатиладиган вазифа – унга ўзига ишонч туйғусини уйғотиш, кераклиги ва ҳимояланганлик туйғусини сингдиришдир. 

ЁЗГИ БОЛАЛАР 

 Ёзда оптимист ва бахтлилар дунёга келишади – бу Хертфордшир университети олимлари томонидан исботланган. Ёзда туғилганлар ўзларига жуда юқори баҳо беришади, уларнинг орасида оптимистлар кўп, улар ўзларини омадли ва бахтли ҳис қилгани учун дунёга ҳам позитив кўз билан қарайди. Психологларнинг фикрича, ёзги болалар ҳиссиётган берилувчан, таъсирчан, меҳрибон, импульсив ва жиззаки бўлади. Кейинчалик ёзда туғилганлар карьеризмдан бош тортиб, меҳнатга шўнғиб кетади. Ота-оналар фарзандлари уйсиз ҳайвонларга ёрдам беришга, чақалоқларга қизиқишига, ва кучсиз синфдошларини ҳимоя қилишларига тайёр туришлари лозим. 

КУЗГИ БОЛАЛАР 

 Агар сиз фарзандингиз узоқ умр кўришини истасангиз уни туғилишини кузга мўлжаллаганингиз мақсадга мувофиқ. . Бунга эса улардаги вазминлик, эҳтиёткорлик ва ҳотиржам оптимизм ёрдам беради. Кузги болалар ўқишда ғайратли, дўстлари ва ота-онаси билан деярли низо чиқармайдиган, пулнинг қадрини эрта англаб етадиган ҳамда мўмин қобил бўлишади. Агар ота-оналар кучларини тўғри йўналтиришса, кузда туғилган болалар ишда ҳам шахсий ҳаётда ҳам катта омадларга эришишади.Турли мамлакатларда яшаган миллионлаб аҳолини таҳлил қилиб, олимлар кексаликка етувчилар асосан кузда туғилганлар эканлигини аниқлашди. 

Лайло Рустамова тайёрлади.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот