ОНА ТИЛИМ – ЖОН-ЖОНИМ!
Шоир – Ботиржон Эргашев юртимизнинг ишларига бурнини тиқаётган заҳар марияга жавоб ёзибди:
"Захар қизи Мария, бизнинг ишга бурнингни тиқма! Ўзларингда муаммолар жудаям кўп, ўшаларни бартараф қилишга бош қотир".
Шу ўринда, Ботиржон Эргашевнинг аввал ҳам ўша заҳарга битган шеърини такрор қўйишни лозим топдик:
ОНА ТИЛИМ – ЖОН-ЖОНИМ!
Захар қизи Мария,
Бунча заҳарли онгинг?
Эй, бешта кам қария,
Кутма, отмайди тонгинг!
Ўзбек тилим ўзимнинг
Она халқим эркаси.
Сен яйраган тузумнинг
Ерга теккан елкаси.
Тилимиз топса ардоқ,
Нега бунча бағринг чўғ?
Отдан тушсанг ҳам бироқ,
Узангидан тушгинг йўқ!
Бинойимга сендан ғишт
Сўрмам, Мария қурғур.
Бизнинг ишга, қани, «пишт»
Бурнинг суқмай, нари тур!
Она тилимда рости,
Сўзлашиб тўймагайман.
Сенларга оёқ ости
Қилдириб қўймагайман!
Сал инсофдан ранг олиб
Ўзингга бер аввал зеб!
Самагонни урволиб,
Алжирайверма ҳадеб.
Бефойда сўз дегунча,
Рус дўстларга салом де.
Бизнинг ғамни егунча,
Онангнинг ғамини е!
Суядирман ошни мен,
Каша бўлма, Мария!
Бизнинг ошимизга сен
Пашша бўлма, Мария!
Сен бир бағритош хоним,
Менинг тошга гапим йўқ!
Она тилим - жон-жоним,
Сенга бошқа гапим йўқ!
@Botirjon_Ergashev
17:05:2020