ОНА ТИЛИМ - АЪЛОЛАРДАН АЪЛОСАН
Зулфия МЎМИНОВА
ОНА ТИЛИМ - АЪЛОЛАРДАН АЪЛОСАН
Менинг учун энг улуғ тил,
Ўзбек тилим ўзингсан.
Навоийдан олтин мерос,
Жону дилим ўзингсан.
Ҳар бир сўзинг дуру гавҳар,
Бебаҳосан, танҳосан.
Менинг учун она тилим,
Аълолардан аълосан.
Мен куйласам ўзбекчада,
Жўр бўлади булбуллар.
Мен сўзласам ўзбекчада,
Очилар турфа гуллар.
Она тилда қўшиқ айтсам,
Қалдирғочлар жўр бўлади.
Гулга тўлиб бутун олам,
Менинг билан бир бўлади.
Она тилим хазинасин,
Асрар адиб, шоирлар.
Ўқитувчи, билимдонлар,
Илм - фанга доирлар
Юракларга нур бергайсан,
Дур тилим, дурдона тилим,
Дунё тургунча тургайсан.
Она тилим, она тилим.