ИНТИҲО


Адиба УМИРОВА

ИНТИҲО

Дунё ғойиб бўлди,
торайди, безди,
Тугади кўнглини йўқотган зайли.
Бу осмон остида энди ҳеч нарса
Севишга, яшашга арзимайдими?
Ҳаёт  -- сўлиш олди бир даста гулдек
Шуҳрат тўрвасини елкага осиб.
Виждон бор,
аммо у кўйлак ичида
Ўликдек сарғайди чанг, моғор босиб.
Одамлар қочади бир-бирин кўрса
Худди Азроилни кўргандек ногоҳ,
Фақат эҳтиросли бир ўлим қолди
Ҳамманинг устидан жилмайиб эй, Воҳ!
Оҳ, йиғла, жасорат,
йиғла, оқибат,
Дунёни бошингга кўтариб ҳайҳот.
Ахир, йўқ, дод солинг, бу олам аро
Биз каби охират келишидан шод!
Рад этинг, Дўстларим, 
тўғри, тенгмасмиз,
Қабрга кирганда юаммамиз тенгмиз.
Йиғиштириб олиб кетар бир кунда
Барибир дунёни йиғолмаймиз биз.
Эгасин танимас итдек талашган
Ҳар стол ортида битта суягич,
Суягич ортида юзта раҳнамо,
Ҳайрихоҳ бўлгандек саноғи йўқ ҳеч,
Қарши чиқолмасдек ҳеч ким юеч кимга,
Ер юзин босгандек чексиз бир ғусса.
Ҳамманинг ортида абадий тенглик,
Худо бор!
... Ва яна бошқа ҳеч нарса!

Манба: "Ижод чашмаси" журнали, 2023, Октябрь №10 (21) сони.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот