Дунёни лол қолдирган санъаткорлар сулоласи


     Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон қаҳрамони, ўзбек профессионал цирк асосчиси - Карим Зариповнинг 130 йиллиги ва Цирк санъати билим юрти ташкил этилганлигининг 90 йиллиги муносабати билан Ўзбек давлат циркида Карим Зарипов номидаги Республика Эстрада ва цирк коллежи ходимлари томонидан ташкиллаштирилган, талабалар ва профессионал цирк усталари иштирокидаги концерт дастури бўлиб ўтди.
     Циркда Карим Зариповнинг ҳаёт йўли театрлаштирилган саҳна кўринишлари, акробатик томошалар билан ёритилди. 
     Дорбозлар, акробатлар, рақслар, кўзбойлоғичлик санъати, масхарабозлар, чавандозлар, полвонлар, ўргатилган ҳайвонлар томошаси намойиш этилди.
     Ҳар бир чиқишларни томошабинлар қарсаклар билан олқишлаб туришди.
     Концерт якунида Карима Зарипова концерт намойишларига ўз ҳиссаларини қўшган цирк усталари, талабалар, барча меҳмон - томошабинларга миннатдорчилик билдирди.
     Шунингдек, Карим Зарипов номидаги Республика Эстрада ва цирк коллежи раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Дўстлик" ва "Меҳнат шуҳрати" орденлари соҳибаси, Карим Зариповнинг невараси - Карима Зарипова муаллифлигида уч тилда чоп этилган "Дунёни лол қолдирган санъаткорлар сулоласи" китоби меҳмонларга туҳфа қилинди.

Манба: "Ижод чашмаси" журнали, 2023, Октябрь №10 (21) сони.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот