Ойдин Тошкентбоевага табрик!


   Карим Зарипов номидаги Республика Эстрада ва цирк коллежи цирк санъати кафедраси бошлиғи - Ойдин Фахритдиновна Тошкентбоевани қутлуғ сана - 70 ёши билан муборакбод этамиз!
   Ойдин Фахритдиновна ҳанузгача фаол, тетик ва шогирдларга сабоқ бериб келмоқда. 70 ёшни кексалик деб атаб бўлмайди. Негаки, бу палла ҳаётнинг донишмандлик даври! 
     Ойдин Фахритдиновнага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, қувончли кунлар ва энг эзгу истакларимизни тилаймиз!

   Камоли эҳтиром ила - Карим Зарипов номидаги Республика Эстрада ва цирк коллежи ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари. 

   Маълумот: Ойдин Фахритдиновна Ташкентбоева  1953 йилнинг 30 Октябрь куни Челябинскда цирк артистлари оиласида таваллуд топган. Сулоланинг учинчи авлод вакили - Холида Каримовна Зарипованинг қизи.
   1985 йили ошкент давлат Маданият институтидаги "Оммавий байрам режиссёрлиги" факультетини режиссёрлик мутахассислиги бўйича тамомлаган.
   Иш фаолиятини 1972 йилдан артист сифатида "Ўргатилган кабутарлар" ва "Кўзни чалғитувчи ҳазиллар" номли томошалари билан бошлаган.
   2001 йилдан Карим Зарипов номидаги Республика Эстрада ва цирк коллежи цирк санъати кафедраси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
   2009 йилда "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишони билан мукофотланган.
   Шу бугунгача кўплаб шогирдлар етиштирган ва ўзининг билим ҳамда маҳоратини ёш авлодга ўргатиб келмоқда. Кўплаб хориж мамлакатларида хизмат сафарларида бўлган ва ўзбек циркини дунёга танитишда хизмат қилиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот