Ўғлим – Маъруфга табрик!
Ўғлим – Маъруф Муҳаммадназарни таваллуд топган куни билан табриклайман! Сенга узоқ умр, келгусидаги ишларингга улкан зафарлар тилайман! Бобонг қўйган исмни оқлаб, маърифатли инсон бўлиб етишгин!
Маълумот: Маъруф Муҳаммадназар 2005 йилнинг 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган.
2024 йил Карим Зарипов номидаги Республика Эстрада ва цирк коллежи (ҳозирда техникум)нинг «Эстрада актёрлиги» бўлимини тамомлаб, Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг "Эстрада актёрлиги" факультетини 2-босқичида таҳсил олмоқда.
"Нур" болалар театр студиясида "Буратино" ва "Ота меҳри" спектаклларида, коллеждаги "Оловиддин" спектаклида бош роль – Оловиддинни, шунингдек, "Иқрор" новелласида, "Ваъда" сериалида роллар ижро этиб келмоқда.
Музаффар МУҲАММАДНАЗАР
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, актёр ва дубляж устаси - Ҳошим Арслонов билан.
"Дўстлик" ордени соҳиби, Телеминиатюралар театри ва кино актёри – Ҳусан Мусабоев билан.
Ўзбекистон халқ артисти, Халқаро Чингиз Айтматов мукофоти соҳиби, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг директори, театр ва кино актёри – Мирза Азизов билан.Ўзбекистон Давлат драма театри ва кино актёри, режиссёр - Баҳодир Мирмақсудов.
Ўзбекистон Давлат ёш томошабинлар театрининг маҳоратли ва истеъдодли актёрлари - Асқар Ҳикматов ҳамда Бахтиёр Турғунов.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри, муқаллид санъати устаси - Нурбек Маматов.
Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театри ва кино актёри - Абдувоҳид Сариков.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театрининг Матбуот котиби, истеъдодли журналист - Феруза Холиқова.