Карима Зариповага табрик


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, "Дўстлик" ордени, "Вафо ва садоқат учун" медали, "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони, Корея давлатининг "Халқлар дўстлиги" ордени соҳибаси, Карим Зарипов номидаги Республика Эстрада ва цирк коллежининг директори, доцент, чавандозлар маликаси - Карима Зариповани туғилган куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
   Карима Зариповага энг аввало, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!
   Чавандозлар маликасининг барча орзулари рўёбга ошишига тилакдошмиз!

   Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси. 
 
   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Карим Зарипов номидаги Республика Эстрада ва цирк коллежининг директори, доцент, "Дўстлик" ордени, "Вафо ва садоқат учун" медали, "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони, Корея давлатининг "Халқлар дўстлиги" ордени соҳибаси - Карима Фахритдиновна Зарипова Зариповлар сулоласининг учинчи авлод вакиласи, Холида Каримовна Зарипованинг қизи.
     Карима Зарипова 1960 йилнинг 28 Декабрь куни Тошкент шаҳрида цирк артистлари оиласида дунёга келган.
     1978 йил Ўзбекистон Хореография билим юртининг "Ансамбль артисти" мутахассислигини тамомлаган.
     1979 йил Чавандозлик олий мактабида чавандоз сифатида иш фаолиятини бошлаган.
   1986 йил Тошкент Давлат Маданият институтининг "Режиссёрлик" факультетини мазкур мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
   1977- 1998 йиллар "Акробатлар роликларда" ва "Чавандозлик олий мактаби" томошаларининг раҳбари сифатида ишлаган.
   1998 йил Карим Зарипов номидаги Республика Эстрада ва цирк коллежида "Цирк санъати" кафедраси мудираси вазифасида фаолият юритган.
    2000 йил "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвони билан мукофотланган.
   2005 йилдан ҳозирга қадар Карим Зарипов номидаги Республика Эстрада ва цирк коллежининг директори лавозимида ишлаб келмоқда.
    2009 йил "Дўстлик" ордени билан тақдирланган.
   Карима Зарипова кўплаб истеъдодли ёшларни касб бўйича тайёрлаган. Унинг шогирдларини кўпчилиги бугунги кунда ўзбек цирк санъатини довруғини дунёга танитишда хизмат қилиб келишмоқда.
    У кўплаб хориж мамлакатларида гастроль сафарларида бўлган.
   Карима Зарипова томонидан 35 та ўқув дастурлари ишлаб чиқилган. У еттита китоб, 3 монограмма ва 6 та ўқув қўлланмаларининг муаллифидир. Шунингдек, цирк санъатига доир бир қанча илмий ва публицистик мақолалари юртимизда ва хориж матбуотида ёритилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот