Камилла Зарипханга табрик


   Карим Зарипов номидаги Республика эстрада-цирк техникумининг «Актёрлик маҳорати ва саҳна нутқи» фани катта ўқитувчиси, «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони соҳибаси – Камилла Зарипханни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
   Камиллага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!
   
   Маълумот: Камилла Сингатуллаевна Зарипхан 1995 йилнинг 4 Январь куни Тошкент шаҳрида, санъаткорлар оиласида таваллуд топган.
   "Ёш сухандонлар" кўрик-танлови ғолибаси, "Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун» медали ва "Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги", «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишонлари соҳибаси.
   Карим Зарипов номидаги Республика эстрада-цирк техникумида кўп йиллардан буён ўқувчиларга сабоқ бериб келмоқда.
   Камилла шу давр мобайнида ўнга яқин спектакль муаллифи ва режиссёри сифатида ўзи саҳналаштирган ва унинг спектакллари коллеж, институт, Рус драма театри ва "Туркистон" санъат саройида намойиш этилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот