Мангу барҳаёт инсон


     Шундай инсонлар бўладики, ўлганда ҳам тирикдир...
     Бу мисра Ганира Пашаева ҳақида айтилгандек гўё. Мана, нима учун бу хоним ҳақида яна ёзяпман. Унинг 2013 йилда ёзган васиятини ўқинг. Ўшанда бор-йўғи 38 ёшда эди. Орадан 10 йил ўтиб, у Ҳақнинг ҳузурига кетди...
“Medicina” нинг хабар беришича, агар депутатда  ўлим ҳолати бўлса ва унинг аъзолари кимгадир фойдали бўлса, у орган донорлиги учун мурожаат қилган ва аъзоларини муҳтож беморларга топшириш учун васиятнома ёзган экан.
     Депутат бу ҳақда шахсан маълум қилган ва бу унинг дунёга берадиган сўнгги фойдаси бўлиши мумкинлигини айтган.
     “Кўпдан бери мени ўйлантириб келаётган бир масала бор ва мен унга юрагимдан жой бердим. Мен бу масалада биринчи навбатда ўзим қарор қилишим керак эди. Бир қарорга келганимга ишонч ҳосил қилган заҳоти, ниҳоят, онам, синглим, қисқаси, оилам билан очиқ суҳбат қуришга, аҳдимни айтишга қарор қилдим. Бундай суҳбат улар учун психологик жиҳатдан оғир кечган бўлса-да, шукрки, қарорим моҳиятини (узоқ баҳс-мунозаралардан сўнг бўлса ҳам) тушунишди.
     Ушбу қадамни қўйиш орқали биз яна ҳаётга қайтолмасак, бошқа бировга яшашга ёрдам бера оламиз. Орган донорлиги - бу инсоннинг ўлимидан кейин унинг аъзоларини бошқа одам учун ишлатишга рухсат бериш ҳаракати. Масалан, ҳаёти диализ аппаратига боғлиқ бўлган буйрак касалига қабрда ҳеч бир ўлган одамга керак бўлмайдиган буйраклар билан ҳаётга қайтишига ёрдам бера оламиз”...
     Васиятнома шундай хулосага келади: “Ҳа, азиз ўқувчи, мен аъзоларимни ҳадя қилдим! Мен ушбу тартибни амалга оширадиган муассасани ҳам аниқладим. Ўлимдан кейин баъзи аъзоларим бошқа одамнинг яшаши учун ишлатилишини яхшилик деб биламан. Ўлганимдан кейин ҳаётга қайтмайман, лекин бир неча ўлаётган одамларга, оғир аҳволда бўлган бир неча кишига аъзоларим билан яшашга ёрдам бера оламан. Мен уларга яна табассум қилишларига ва бахтли бўлишларига ёрдам бера оламан. Бундан яхшироқ нима бўлиши мумкин?! Ҳа, мен бу ҳақда ўз васиятимни ёзганман. Чунки ҳаёт шу қадар ғалатики, агар сиз ҳозир шу ерда бўлсангиз, атиги 5 дақиқадан сўнг бошқа тирик қолмаслигингиз мумкин... Юрагимни, жигаримни, ўпкамни, буйрагимни ва кўзимни хайрия қилдим. Ошқозон ости бези, суяк илиги, қисқаси, донорлик ёки трансплантация қилиш мумкин бўлган барча аъзоларим... Биласизми, фақат битта одам ўз органларини топшириш орқали кўп одамларга яшаш имкониятини бериши мумкин? Унда бу фойдали ишдан нега қўрқишимиз керак...

Олимжон ЎСАРОВ

Манба: "Ижод чашмаси" журнали, 2023, Октябрь №10 (21) сони.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот