ДУНЁ — УМРИМ ДАШТИ


ДУНЁ  —  УМРИМ ДАШТИ 

Баланд чўққиларга боқиб олисдан, 
Юрагим ҳаприқар, митти юрагим! 
Пок орзу ниятим, завқ  — ширин ҳисдан, 
Ижобат айлагин Роббим, тилагим! 

Бир шиддат балқийди руҳ исёнида, 
Қўлимни чўзаман, Сен жуда баланд! 
Наҳот тафаккурим ишқ туғёнида, 
Муҳаббатинг менга бермайди ҳеч панд! 

Кўнглимнинг юпанчи  —  Отамдир, Онам, 
Устозлар меҳридан қалб олар зиё.
Гўёки қўлимда бу даҳр  —  олам, 
Мени сарҳуш айлар, қилар маҳлиё! 

Умрим битигига не битмиш Тангрим? 
Сабр, қаноатдан гуллайди кўнглим.
Шу Ватан сурурим, уйим  —  ғурурим, 
Иффат ва ҳаёдан яшнайди умрим!

Дилда шукроналик ҳиссин туяман,
Шоширар замоннинг шиддатли шашти...
О, Ватан мен сени дилдан суяман,
Дунё  —  умрим дашти, руҳимнинг гашти!..

          Мадинабону
         МУҲАММАДРИЗОЕВА










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот