Биз киммиз?


Қўчқор НОРҚОБИЛ

Биз киммиз? 
 Ҳикоя 
       
1.
     Одам ўз боласини айиқнинг олдига ташлади, айиқ емади. 
     Айиқ боласини тоғ бағрига эргаштириб чиқди, одам айиқ боласини отиб ўлдирди.  
     Хўш, биз киммиз, нимамиз?  

2.

     Она айиқ ўз боласини тишлаб, бурчакка ирғитворди.
     Ота айиқнинг жаҳли чиқди:
- Сенга нима бўлди? Бунчалар шафқатсизсан? Қутурдингми? Яхшиям одам эмассан...
     Айиқ боласи эса тиш ботган жойини силаб, она айиққа қараб, йиғлай бошлади:
- Сен айиқ эмассан!!! Сен одамсан!!! 
    
3. 
 
    Биз киммиз?  Нимамиз? Жавоб бормикин?... Жиммиз...










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот