Ихтиёр Атажановга табрик


   Ўзбек Миллий академик драма театри актёри - Ихтиёр Атажановни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
   Ихтиёр Атажановга мустаҳкам саломатлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

   Камоли эҳтиром ила - Ўзбек миллий академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

   Маълумот: Ихтиёр Атажанов 1983 йил Қорақалпоғистонда таваллуд топган. 
   2003-2006 йиллар давомида Тўртқўл туман телевидениясида фаолият юритган. 2006 йил Маннон Уйғур номидаги Санъат олийгоҳининг "Драма ва кино актёрлиги” бўлимига ўқишга кирган. Ўқиш жараёнида В. Шекспирнинг "Ҳамлет”да (Ҳамлет), А. П. Чехов "Жон аччиғи”да (Светловидов), Водевиллари "Тўй”да (Апломбов), "Айиқ”да (Лука) ролларини ижро этган. 
   2009 йили Ўзбек Миллий Академик драма театрига якка тартибда чақирилувчи актёр сифатида фаолият олиб бориб, 2013 йилдан актёрлик лавозимига ишга қабул қилинган. 
   Ихтияр Атажанов Миллий театр саҳнасида Н. Аббосхоннинг "Ўзбекча рақс”ида (Муаллиф), У. Исмоиловнинг "Рустам”ида (Нишон), Ж. Жабборнинг "Уйқусиз кеча”ида (Ботир), У. Азимнинг "Огоҳ бўлинг, одамлар”ида (Алиқул), Р. Мухаммаджоновнинг "Ойдин”да (Оператор), С. Сирожиддиновнинг "Яраланган оққуш ноласи”да (Дониёр), Қ. Норқобилнинг "Қуёшни сен уйғотасан”ида (Котиб), Л. Махмуднинг "Имкон”ида (Мухбир), Х. Расулнинг "Тили асалим”ида (Доктор), Х. Мухаммаднинг "Мардликни сири”ида (Эгамқул), А. Толстойнинг "Олтин калитча”да (Дуремар), У. Азимнинг "Тонг отган тарафлар”да (Ёлғиз мерган) каби кўплаб ролларни ижро этиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот