Хорижликларга турмушга чиқаётганлар


 

Ўзбекистон МТРК "Маданият ва маърифат" телеканалининг Катта муҳаррири, тележурналист ва бошловчи - Шоҳира Ҳамронинг "Тушун ва кечир" муаллифлик дастурининг бу галги сонида хорижга турмушга чиқиб кетаётган аёллар тақдири ҳақида сўз юритилади. Кўрсатувда шоира - Малика Салимова "Ажнабийга тегма, жон синглим" номли мавзуга доир шеърини ўқиш баробарида, ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтган.