Премьерага марҳамат


ТАКЛИФНОМА

     Ислом Ҳамро қаламига мансуб "Ҳеч қачон давлатман дема!" асари коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб бораётган ҳалол, ўз касбига садоқатли Ички ишлар идоралари ходимларининг фидойилиги ва уларнинг орасига адашиб кириб қолган айрим нопок инсонларнинг кирдикорлари ҳақида ҳикоя қилади.
    Спектакль тизимда хизмат олиб бораётган ҳалол ва фидойи ходимларни рағбатлантириб, ўзларига ишонч ҳиссини ошириш билан бирга, баъзи нафс ботқоғига ботган, қўли эгри одамларга бу йўлнинг охири аянчли якун топишини кўрсатиб беради.
     Асарнинг Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 31 йиллик байрами ва "9 декабрь - Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни" арафасида саҳналаштирилишида ҳам улкан рамзий маъно бор.
     Барча дўстларимизни Ўзбекистон давлат драма театрида бугун - 4 декабрь куни, соат 15-00 да намойиш этиладиган мазкур спектакль премьерасига таклиф этамиз!

Сценарий муаллифи - Ислом ҲАМРО.
Саҳналаштирувчи режиссёр - Баҳодир МИРМАҚСУДОВ. 

Ролларда:

Бошлиқ - Учқун Тиллаев
Темур - Сирожиддин Сатторов
Қумри - Тамара Мирмақсудова
Толиб - Акром Аҳмедов
Шабнам - Феруза Мелибоева
Майор - Нодир Мирзааҳмедов
Шифокор - Изроҳат Муродова
Аброр - Аъзам Нодирбоев
Ходим - Ориф Собиров










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот