“Спортга берилган эътибор”
Мустақиллик йилларидан мамлактимиз томонидан спортга катта эътибор қаратиб, келинмоқда. Натижада эса Ўзбекистонни дунё таниди. Бекорга “Мамлакатни спортчалик дунёга танитадиган соҳа йўқ” деб бекорга айтилмаган. Бунинг исботини ҳозирги кунда давом этаётган “Париж-2024 олимпиа” ўйинларида ҳам гувоҳи бўлмоқдамиз.
Ҳукуматимиз эътибори ғолиб спортчиларимизни рағбатлантиришга ҳам алоҳида қаратилган.
Ҳаммани қизиқтирган саволга ҳам жавоб бериб ўтсак, олимпиа ўйинларида совриндор бўлган спортчиларимиз қуйидаги тартибда пул мукофоти билан рағбатлантириладилар:
- олтин медал учун — 200 000 АҚШ доллари;
- кумуш медал учун — 100 000 АҚШ доллари;
- бронза медал учун — 50 000 АҚШ доллари.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 7-апрелдаги ПҚ-114-сон қарори.
Адхамов Бунёдбек -
Андижон вилоят, Бўстон туман
Адлия бўлими юридик хизмат
кўрсатиш маркази раҳбари.