Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш


 “Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш” янада адолатли ва янгиланган босқичда

   Эндиликда:
- овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан шикоятлар келиб тушса, тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилади ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топганда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилади.
- Сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.
- овоз бериш жараёнларида бюджет ташкилоти ходимларини мажбурий овоз беришга жалб этиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида "қайноқ линия" қисқа рақамини ишга туширилади
- овоз бериш жараёни эса - 10 кун.

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2024-йил 29-июль кунидаги КҚ-787-ИВ-сонли қарори билан ушбу тартиб белгиланди.

Тожибоев Маъруфжон Шавкатжон ўғли -
Андижон вилоят, Бўстон туман 
Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш 
маркази бош юрисконсульти.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот