Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди
“Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий Акцияси фуқароларнинг муаммоларини ҳал этмоқда!!
Адлия вазирлиги ахборот хизмати 2024 йилнинг 20 январидан 20 мартига қадар ҳуқуқий акция ўтказилиши маълум қилинган.
Ҳуқуқий акция доирасида қуйидаги шахсларга ёрдам берилади:
• тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказишда ёки қайта рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келаётган шахслар;
• кўчмас мулкларини давлат рўйхатидан ўтказишда қийинчиликларга дуч келаётган шахслар.
Мазкур акция доирасида Асака тумани Адлия бўлими давлат хизматлари маркази томонидан ҳудудларда сайёр давлат хизматлари кўрсатиш орқали уларнинг муаммолари ижобий ҳал этилмоқда жумладан:
1) Сайёр қабул давомида Асака тумани “Нурафшон” МФЙда яшовчи фуқаро Б. Ходжаевга электрон рақамли имзо олишда амалий ёрдам кўрсатилди;
2) Асака тумани “Қайрағоч” МФЙда яшовчи Мамадалиев Махмуд турар жой кадастр паспортини шакллантириш бўйича ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан қилган мурожаати юзасидан янги кўринишдаги кадастр паспорти тайёрлаб берилиб, муаммоси ҳал этилди;
3) Асака туманинг чекка ҳудуди бўлган “Қўнғирот” МФЙда яшовчи фуқаро Ф. Холмуродов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини айтиб, ушбу фаолиятни давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати асосида, ташкил этилган сайёр давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида Ф. Холмуродов ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиб, унга тадбиркорлик гувоҳномаси тақдим этилиши таъминланди.
4) Асака туманининг “Шўрқишлоқ” МФЙда яшовчи фуқаро Д. Мадимаровни хонадони маиший истеъмолчи сифатида 20 кВтгача бўлган электр тармоқларига уланиши бўйича ҳужжатлар тайёрлаб берилиб, муаммоси ҳал этилди.
5) Ташкил этилган сайёр қабул жараёнида “Эргашобод” МФЙда яшовчи фуқаро Д. Ахмадалиевага мактабгача таълим фаолияти билан шуғулланишга “POMPALOQ” номли НТМ давлат рўйхатидан ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатилди;
Акция доирасида амалий ишлар жорий йилнинг 20 март кунига қадар амалга оширилиши кўзда тутилган, бундан ташқари фуқароларимизнинг юқоридаги ҳолатлар бўйича масалалари доимий ҳал қилиб берилиши ҳақида билдириб ўтамиз.
М. Бобахонов – Андижон вилоят, Асака тумани
Адлия бўлими давлат хизматлари маркази директори.