Ёшларни қўллаб-қувватлаш — асосий мақсад


     Андижон вилоят, Асака туман Адлия бўлими томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш, касбий кўникмаларни шакллантириш ҳамда қонунларда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланишда кўмаклашиш бўйча тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
  Хусусан, ёш шифокор М. Жамолдинов Асака туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 8-сонли оилавий поликлиникасида 2022 йилнинг июл ойидан ноябр ойига қадар шифокор вазифасида ишлаб келган бўлса-да, лекин унга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-136-сонли Фармон талабларига асосан махсус устама пуллари тўлаб берилмаганлиги маълум бўлган.
    Шунга кўра, туман Адлия бўлими томонидан Асака туман Тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ўтказилганида, ҳақиқатда М. Жамолдинов янги иш бошлаган ёш шифокор сифатида туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 8-сонли оилавий поликлиникасида 2022 йилнинг июл ойидан ноябр ойига қадар шифокор вазифасида ишлаб келганлиги ва ушбу ишлаган даврида унга махсус устама пуллари берилмаганлиги маълум бўлди.
Ваҳоланки,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги “Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-136-сонли Фармоннинг 2 бандида  “2022 йил 1 июндан бошлаб янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар” берилади деб кўрсатилган.
   Юқоридагиларга асосан, туман Адлия бўлими томонидан Асака туман Тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритилди ва натижада ёш шифокор М. Жамолдиновга туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли 8-сонли оилавий поликлиникасида 2022 йилнинг июл ойидан ноябр ойига қадар шифокор вазифасида ишлаб келган даври учун 3 млн сўм миқдорида махсус устама пуллари ундирилиб берилиши таъминланди.

И. Ахмедов - Андижон вилоят, Асака туман Адлия бўлими бошлиғи. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот