ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИ ЭНДИЛИКДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ОРҚАЛИ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ
Андижон вилоят, Пахтаобод туман Адлия бўлими Давлат хизматлари марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини беришга доир давлат хизмат кўрсатиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида"ги ПҚ-282 сонли қарорига асосан фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш хизмати жорий этилди.
Эндиликда фуқаролар ушбу масала юзасидан адлия бўлими Давлат хизматлари марказига мурожаат этишлари мумкин.
Манзил: Пахтаобрд тумани Наврўз маҳалласи, Ҳувайдо кўчаси, туман Давлат хизматлари маркази биноси.
Усмонов Бурҳониддин - Андижон вилоят, Пахтаобод туман Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази директори.