Фуқаронинг мурожаати суд орқали ҳал этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13 Апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш вазирликнинг асосий вазифаси ҳисобланади. Андижон вилоят, Марҳамат туман Адлия бўлими томонидан ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиш орқали аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳуқуқий ечим топиш борасида кўплаб ишлар олиб борилмоқда.
Шундай сайёр қабулларнинг бирида туман адлия бўлимига Андижон шаҳар, Мирпўстин кўчаси, 7-уйда яшовчи фуқаро С. Тошматов шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, Андижон шаҳар ҳокимининг 2015-йил 6 Ноябрдаги 713-Қ сонли қарорига асосан Андижон шаҳар, Олтинкўл кўчасида жойлашган “Марказий деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган савдо дўкони бузилганлиги, бироқ бунинг учун компенсация пуллари тўланмаганлигини маълум қилган.
Марҳамат туман Адлия бўлими фуқаро С. Тошматовнинг шикоят аризасини қонуний тартибда ўрганиб чиқиб, унинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даъво аризаси киритилиши ҳамда унинг ҳуқуқлари судда ҳимоя қилиниши натижасида суднинг ҳал қилув қарорига асосан фуқаро С. Тошматовга 521.971.000 сўм миқдорида компенсация пуллари тўлаб бериладиган бўлди.
А. Мадраҳимов -
Андижон вилоят, Марҳамат туман
Адлия бўлими Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси
бош маслаҳатчиси.