Фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари суд орқали тикланди


   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13 Апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш вазирликнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
   Андижон вилоят, Улуғнор туман Адлия бўлими томонидан ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиш орқали аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва ҳуқуқий ечим топиш борасида кўплаб ишлар олиб борилмоқда. 
   Шундай  сайёр қабулларнинг бирида туман адлия бўлимига Андижон шаҳар, Пиллакор кўчаси, 12-уйда яшовчи фуқаро Ш.Ш. шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган бино-иншоотлар жойлашган ҳудуд 2018-йилда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб ер майдони эвазига ер участкаси берилган бўлса-да, бузилган бино-иншоотлар учун компенсация тўловлари тўлаб берилмаганидан норози бўлиб йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.
   Аниқланишича, Андижон шаҳар, Олтинкўл кўчаси, 14-манзил Марказий деҳқон бозори ҳудудида жойлашган 1-бўлим 3-савдо дўкони бино-иншоотлари 2009-йил 9-сентябрь кунги фуқаро Ш. Ш. ва “Жаннат ниҳол” МЧЖ ўртасида тузилган бино-иншоотларни олди сотди шартномасига асосан фуқаро Ш. Ш. тегишли бўлган. Шунингдек, мазкур бино-иншоотлар кадастр органи томонидан 2009-йил 20-октябрда давлат рўйхатига олинган.   
   Улуғнор туман Адлия бўлими фуқаро Ш. Ш.нинг шикоят аризасини қонуний тартибда ўрганиб чиқиб, унинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даъво аризаси киритилиши ҳамда унинг ҳуқуқлари судда ҳимоя қилиниши натижасида суднинг ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Ш.Ш.га 224 850 000 сўм миқдорида компенсация пуллари тўлаб бериладиган бўлди.

Хасанов Турсунпулат
Андижон вилоят, Улуғнор туман 
Адлия бўлими Инсон ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш  ва ҳуқуқни қўллаш 
амалиётини ўрганиш бўлинмаси 
бош маслаҳатчиси.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот