"Сен кучлисан" жамоасининг навбатдаги тадбири


   Сизни 20 Февраль куни соат 17.00да "Сен кучлисан" жамоасининг навбатдаги тадбирида кутамиз. 

   Манзил: Тошкент шаҳар ёшлар маркази (Беруний метро бекати).СЕН КУЧЛИСАН!

   20 февраль куни бўладиган навбатдаги тадбиримизга 20 нафар саратон ва оққонга чалинган болалар ташриф буюришади. 
   Бу галги тадбиримиз сал бошқачароқ бўлади. 
   Яъни оққон ва саратон деган мудҳиш дардлар борилигини бир кунга эсдан чиқарамиз.
   Ўша куни биз юракларни зирқиратувчи, хаста вужудларни янада озор бкрувчи, онаизорлар қалбини парчалаб ташловчи сўзларни мутлақо гапирмаймиз. Чунки, шусиз ҳам қаттиқ тушкунликда бўлган она -болаларга далда, кучли мотивация керак . 
   Келинг, улар ҳам бир кун касалхонанинг совуқ деворлари, аччиқ дорилари, кимё, нур муолажаларини унутсинлар. 
   Тадбирнинг бошидан охиригача қувноқ кайфият ҳукм суради. Уни кўнгилдагидек қилиб ташкил қилиш учун эса сизнинг кўмагингизга эҳтиёжимиз бор. 
1.Тадбир давомида бирор суратни харид қилсангиз, сизга сўз берилса барча негатив эмоцияларингизни йиғиштириб, рассомнинг асарини мақтайсиз. Ёнингизга чақириб қўлдан келганча кайфиятини кўтарасиз. Бор маҳоратингизни ишга солиб, қувноқ кайфият бахш этасиз. 
2. Тадбир давомида асосий меҳмон бўлган она-болаларнинг кўзи тушса дили вайрон бўладиган ҳис ҳаяжонларни , кўз ёшларни кўрсатмайсиз. 
3. Агар орангизда ўзи ёки фарзанди оғир дардни енгган (оққон, саратон бўлиши шарт эмас) лар бўлса илтимос тадбирга албатта боринг! Биз сизга сўз берамиз. Фақат уч дақиқа вақт оралиғида айта олишингиз мумкин бўлган касаллик билан бўлган кураш ва ғалабангиз ҳақида гапириб, она ва болаларга кучли далда берасиз. Шундай гапирингки, ҳатто болалар умрига зомин бўлаётган оққон, саратон ҳам таслим бўлсин!
   Яна бир илтимосим бор эди. Орамизда тадбиркорлар, қандолатчилар, ошпазлар бор. Йигирма нафар ёла ва оналар учун ташкил қилаётган дастурхонимизга ўз ҳиссангизни қўшинг! Ҳимматларингга қараб тадбир бўлаётган жойда кичик фуршет, ёки ўша жойга яқин бир ерда кечки таом ҳам ташкиллаштириш мумкин. 
   Samarqand Zigʼir Osh, Бахриддин Чустий ва бошқа қўли ширин дўстларимиз, ака укаларимиз қараб турмайди деган умиддаман. 
   Кейин совға масаласида. Кеча ўз китобимни болаларим билан ўқиб пост жойлагандим. Китобимдан сотиб олинг, болаларга ҳадя этинг деб илтимос қилгандим. 
   Амалий ёрдам кам. Шу соатгача 470 000сўмлик китоб сотилди. Бу 18,5(ўн саккиз яримта китоб) дегани. Маблағ ўтказганлар барака топишсин. Китобларни менинг номимдан касал болажонларга совға қилинг дейишган. 
   Мен китобни 20та эмас, қирқта қилиб олиб бораман тадбирга. Пластик картамга тушган 470000 сўмга қўшиб совға ҳам олиб бораман. Бироқ ҳали дастурхон бўшлиги сабаб болаларга совға олишга ўйланиб турибман. Чунки оғир бемор болаларни оч қолдириб бўлмайди.
   Илтимос, фаолроқ бўлайлик. 5000,10000 сўмдан ҳам ўтказаверинг. Яримта, чоракта, ним чоракта китоб бўлар , бироқ сизнинг ҳам ҳиссангиз қўшилсин дейман.
   Болажон рассом Sarvar Farmonov ўтган галги тадбиримизда олтита ўзи чизган асарини тақдим қилган, улар сотилиб -300$атрофидаги маблағ хайрия ишларига сарф этилганди. Бу сафар ҳам ўз дўстларини жалб қилиб, эзгу ишнинг кўламини янаям кенгайтирмоқчи. Рассом болаларга ҳақиқий рассомлар “мастер класс” ўтиб беришади. Агар орангизда шундай рассомлар бўлса , марҳамат! Кимётерапия муолажалари илма -тешик қилиб ташлаган билакчалардан ушлаб, бирга мўйқалам тутинг! Балки айнан шу қўлчалар сизни жаннатга етаклар. 
   Ўз асарларингиз бўлса ҳам эҳсон ўрнида кўраверасиз. Кимдир сотиб олса пули хайрияга йўналтирилади. 
   Балки бирор боланинг ҳаётини сақлаб қоларсиз. Ёки умри узаяр.
   Кейин, яна бир илтимос болаларга ҳақиқий байрам завқини тақдим қилиш учун Zamira Beshimova иқтидорли болажонлари билан театрлаштирилган томоша уюштириб беряпди. 
   Балки болаларга янаям қувноқ кайфият берадиган қўғирчоқларни таклиф қилармиз. Яъни туғруқхона, тугилган кунларга ташриф буюрувчи актёрларни. 
   Балки орангизда шундай танишларингиз бордир. Балки ўзингиз пулини тўлаб, уларни таклиф қиларсиз. Вазиятни тушунтирсангиз йўқ дейишмас ва арзонроқ келишар. 
   Ўз болангизнинг тантанали кунларига ҳадя қилган қувноқ томошани хаста болажонларга ҳам совға қилинг! Албатта барака топасиз. 
   Унутманг! Эҳсоннинг мукофоти эҳсондир!

   Тошкентга, тадбирга шахсан кела олмайдиган дўстларимиз учун пластик карта рақамларимни эслатаман:
5614681404898623 (uz card)

4790912218712800 visa
Muazzamxon Ibragimova
Китоб савдосидан тушган маблағлар ҳам, китоблар ҳам хайрия ишлари учун йўналтирилади.

Муаззам ИБРОҲИМОВА










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот