Бутунжаҳон саратон касаллигига қарши кураш куни
Ҳар йили 4 февраль - Бутунжаҳон саратон касаллигига қарши кураш кунида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва халқаро саратон касаллигини ўрганиш бўйича агентлиги саратон касаллигининг ғам-ташфишларини енгиллаштириш мақсадида маълумотномалар тарқатишда халқаро саратон касаллигига қарши иттифоқига катта ёрдам берадилар. Саратон – бу 100га яқин касалликларнинг умумий белгиси. Бу касаллик тананинг хоҳлаган қисмини яралаши мумкин. Саратоннинг энг асосий белгиси тезда аномаль хужайраларнинг пайдо бўлиши ва тананинг бошқа аъзоларига тарқалиб кетиши (бу жараён метастаз дейилади).
Саратон - дунё бўйича ўлимнинг асосий сабабчиси ҳисобланади.
Ҳар йили кўп ҳолларда ўпка, ошқозон, жигар, йўғон ичак ва кўкрак бези саратонидан вафот этмоқдалар.
Эркаклар ва аёллар ўртасидаги саратон касаллигининг энг кўп учрайдиган турлари бир биридан фарқ қилади.
Ҳозирда дунёда жигар саратонидан ҳар йили бир миллион киши вафот этади. Ўпка саратонидан тахминан бир ярим миллион, кўкрак бези саратони хасталиги туфайли эса 500 минг киши оламдан кўз юмган.