Муҳаммадсиддиқ Шераев вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, аския санъатининг дарғаси - Муҳаммадсиддиқ Шераев вафот этди.
Муҳаммадсиддиқ Шераевнинг оила аъзолари, ҳамкасблари, шогирдлари ва мухлисларига таъзия билдирамиз.
Устоз санъаткорнинг руҳлари шод, охиратлари обод, жойлари Жаннатда бўлсин.
Маълумот: Муҳаммадсиддиқ Шераев 1946 йилнинг 10 Август куни Фарғона вилоятидаги Марғилон шаҳрида туғилган.
Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган.
1999 йил "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвони билан тақдирланган.
2021 йил Дўстлик ордени соҳиби.
1972-1975 йил - Сирдарё мусиқали театрида 2-тофали актёр;
1975-1977 йил. - Фарғона ўзбек театрида драма артисти;
1979-1986 йил - «Нурхон» халқ театрида режиссёр;
1986-1987 йил - Тошлоқ туман Маданият бўлимида бадиий раҳбар;
1987-1993 йил. - Фарғона шаҳар «Нефтчи» клубида киноопрератор;
2006-2016 йил. - «Муҳаммадсиддиқ аскияси» хусусий корхона раҳбари;
2016-2020 йил. - Марғилон шаҳар Маданият бўлимида тўгарак раҳбари;
2020 йилдан ҳозирги вақтгача Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрининг олий тоифали драма артисти лавозимларида ишлаган.