Китоб ўқинг — совға оласиз!


   Сайтимиз бугун танлов эълон қилди. Унда ҳамма иштирок этиши мумкин. Ёш чегараланмаган.
Китоб ўқинг — совға оласиз!
✏️ Ҳурматли сайтимиз аъзолари! Ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон руҳиятидаги юксаклик, маънавий қудрат уни барча қийинчиликлардан соғ-омон олиб ўта олади. Руҳдаги қатъият, ишонч, ҳаёт ва тирикликка чексиз муҳаббат ҳар биримизда бетимсол қудрат пайдо қилади. Бу фазилатлар эса энг аввало тафаккур уйғоқлиги туфайлидир. Тафаккурни эса китоб ва адабиёт уйғотади. Биз жуда қудратлимиз, Сиз билан биргаликда адабиётга — қалб дунёсига юз бурамиз. Бугундан бошлаб юртимиз ва дунё адиблари, шоир ва зиёлиларининг энг сара асарларини, ҳикоя ва шеърлари, катта асарлардан парчалар бериб борамиз. Ва адабий викториналар ўтказамиз. Бу адабий баҳсимиз ғолиблари hudud24 сайтининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
✅ 1,2,3-ўрин соҳиблари апрель ойининг охирги ўн кунлигида аниқланади. Шунингдек, китобхонлик акциямизда фаол иштирок этган юртдошларимизни ҳам алоҳида совғалар кутади.
❗️Эслатиб ўтамиз: ҳар бир жавоб икки-уч сатрдан ошмаслиги керак.
   Тўғри жавоблар сайтда эълон қилиб борилади.
   Саволлар телеграм каналимизда бир ой давомида бериб борилади.
   Савол билан қуйидаги каналимиз орқали танишиб, иштирок этишингиз мумкин.
   https://t.me/hudud24official